Тошкент вилоятининг Қибрай ва Паркент туманларини боғлайдиган электрлаштирилган темирйўл қурилиши бошланди. Унинг умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Қорасув каналидан 23 ёшли аёлнинг мурдаси топилди. У бир неча кун олдин уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
23−25 август кунлари Тошкент вилоятининг Паркент туманида «Узум сайли» халқаро фестивали ўтди. 400 минг атрофида маҳаллий ва чет эллик сайёҳ қатнашгани айтилаётган тадбир қандай ўтгани — «Газета.uz» фоторепортажида.
«Иссиқлик электр станциялари» компанияси раиси биринчи ўринбосари Сардор Исакулов Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими бўлди. Собиқ ҳоким фаолиятидаги камчиликлари учун ишдан олинди.
Тошкент вилоятининг Паркент туманида Тянь-Шань қўнғир айиғи аниқланди. Айиқ қишлоққа озуқа излаб келиб, фермернинг икки бош қўйини олиб кетди. Экология бошқармаси ходимлари жонивор аниқланган ҳудудни назоратга олди.
Паркент туманининг Обишер кўчасида болалар мактабга жар ёқалаб қатнаётгани акс этган тасвирларга туман ҳокимлиги муносабат билдириб, ҳашар йўли билан қурилган йўлга баҳордаги ёғингарчилик жиддий зарар етгазганини айтди. Ҳокимият муаммони йил охиригача ҳал қилишга ваъда берди.
Паркент туманидаги хонадонларнинг бирида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди. Уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланиб, ўрганиш ва давлатга топшириш учун уй эгаларидан олинди.
2018 йилда Паркент тумани ҳокимлиги «Тепа (Култепа)» археология ёдгорлигига тегишли 2 гектар ерни тадбиркорга хом ғишт ишлаб чиқариш учун аукцион орқали сотиб юборган. 2020 йилда эса тадбиркор ушбу ерни бошқа бир жамиятга сотиб юборган. Хом ғишт ишлаб чиқариш учун эса ёдгорлик ҳудудидан тупроқ қазиб олинган. Антикоррупция агентлиги бунинг натижасида тадбиркор маданий мерос объектига 1,5 трлн сўмлик моддий зарар етказганини аниқлади.
Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўм маблағни талон-торож қилгани айтилмоқда. Уларга «қамоқ» ва «уй қамоғи» эҳтиёт чоралари қўлланилган. Прокуратура жиноят ишини судга оширди.
Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган сойда чўмилаётган аёл бошқа бир аёл томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори лавозимида ишлаган Шохруҳ Шоаҳмедов Шорахимович Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди.
Паркент туманида боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги ичимлик суви резервуарининг ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан зарар кўрган дала ҳовлиларининг бино ва иншоотлари ҳамда бошқа коммунал тармоқларда қурилиш-тиклаш ишлари бошланди.
Паркент туманидаги бир қатор дала ҳовлилар жойлашган посёлкаларнинг бирида 20 октябр куни сув цистернаси ёрилди. «Газета.uz» мухбири жабрланган аҳоли ва туман ҳокимияти билан суҳбатлашиб, цистерна кимга тегишли эканлиги, дала ҳовли эгаларининг ҳозирда қандай эҳтиёжлари борлиги ва улар нимага суянишлари мумкинлигини ўрганди.
Паркент тумани ҳокимлиги ҳокимнинг ўғли тасисчи бўлган компаниядан Captiva автомобили харид қилган. Тошкент вилояти матбуот хизматининг тушунтиришича, компания машина ҳокимликка 2019 йилда топширган, лекин ҳокимиятда етарли маблағ бўлмаганлиги боис пул ўтказмаларини кейинроқ амалга оширишга розилик берган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг